ЧОР РОССИЯСИ ВА СОВЕТ ИТТИФОҚИ ҲУКМРОНЛИГИ ДАВРИДА ҚАМОҚ ЖАЗОСИНИ ТАЙИНЛАШ ВА УНИНГ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ МУАССАСАЛАР АМАЛИЁТИНИНГ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ

Authors

  • Б. Б. Адилов Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси
June 22, 2023

Downloads

Чор Россияси ва Совет Иттифоқи ҳукмронлиги даври қамоқ жазоси ва унинг ижросини таъминловчи муассасалар шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган давр сифатида қаралади. Чор Россиясининг ҳукмронлиги ўрнатилиши билан дастлаб халқ судларининг фаолияти йўлга қўйилиб, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда уларга муайян ваколатлар берилган[1] бўлса, кейинчалик “Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисида”ги 1892 йилги низомга мувофиқ, ушбу ваколат ҳарбий губернаторлар зиммасига юклатилган, шунингдек, уезд бошлиғи ва унинг ёрдамчиси, ҳудуд пристави жамоат тартиби бузилганида, маҳаллий ва маҳаллий бўлмаган аҳолига нисбатан маъмурий жазо чоралари, хусусан қамоқ ёки муайян миқдордаги жарима белгилаш ваколатига эга бўлган[2].

 

[1] Проект положения об управлении в Семиреченской и Сырдаринской областях. – Т., 1980.

[2] Положение об управлении Туркестанского края 1892 года // Свод Законов Российской Импе­рии. В пяти книгах. Книга первая. Тома 1-3. Том 2. – СПб., 1912. – С. 427–446.