ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ЭКОТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАР

Authors

July 24, 2023

Downloads

Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро экотуристик хизматлар бозорида ўзининг ноёб экотуристик ресурсларга эгалиги, жумладан, ушбу соҳани ривожлантириш бўйича бой ва тўлиқ фойдаланилмаётган салоҳиятга эгалиги бўйича жаҳонда 10-15 ўринни эгалласа, Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллайди. Жумладан, мамлакатимиз ҳудудида тўрт мингдан ортиқ тарихий, ноёб архитектура ва табиий ёдгорликлар мавжудлиги аниқланган. Шу билан биргаликда, мамлакатимиз табиатининг мафтункорлиг, тоғ тизмалари, йирик сув хавзалари, бой флора-фауна дунёси ва арид ландшафтларига эга эканлиги билан ажралиб туради.[1] Бу эса мамлакатимизнинг экотуристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга устуворлик қаратиш жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш заруриятини оширади. Пандемиядан кейинги даврда халқаро туристик оқим ҳажмида табиатнинг сўлим гўшалари, жумладан тоғ ёнбағирлари, сув бўйлари, табиат бўйлаб саёҳат қилиш ва шаҳар ҳаётидан ўзгача бўлган табиий қишлоқ ҳаётини яшаш истагида туристик саёҳатга чиқувчилар сонининг ортганлигини инобатга олган ҳолда, кейинги йилларда мамлакатимизда экотуризмни ривожлантириш орқали уни сердаромад соҳага айлантириш мумкинлигини англатади. амуратова Н., Азимова Д., Закирлаева Л. Тошкент вилоятининг экотуристик имкониятлари. 29.04.2020 й. URL: https://hidoyat.uz/37509