ДАРОМАДЛАР АУДИТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Authors

October 6, 2023

Downloads

Даромадлар аудитининг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг тўғри ташкил этилганлигига боғлиқ. Даромадлар аудитини ташкил этиш деганда, бизнингча, буюртмачи ташкилот билан келишувга эришиш, аудиторларни тайинлаш, аудит режаси, дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ахборот таъминотини йўлга қўйиш каби муалажалар тушунилади. Даромадлар аудитини ташкил этиш аудиторлик ташкилоти ва буюртмачига бир хил масъулият юклайди. Бунда ҳар иккала томон муайян вазифаларни амалга ошириши талаб этилади. Даромадлар аудитининг кейинги муносабатларни белгилаб берадиган, масъулиятли ва ҳал қилувчи босқичи – буюртмачи билан келишувга эришиш ҳисобланади. Ушбу келишув шартнома билан расмийлаштирилади. Бунда, дастлаб, буюртмачилардан ёзма буюртма қабул қилинади. Аудиторлик ташкилоти аудит ўтказиш ёки ўтказмасликни ҳал қилиши, агар аудит ўтказишга розилик берадиган бўлса, уни қанча ҳақ эвазига амалга оширишини аниқлаб олиши лозим. Бунинг учун буюртмачи корхона дастлабки кузатувдан ўтказилади. Дастлабки кузатув аудиторлик текшируви бўйича иш ҳажмини аниқлашга, аудиторлик рискининг даражасини белгилашга, шунингдек иш қийматини келишишга қаратилган бўлади.