ХОРИЖИЙ ТАЛАБАЛАРДА МОСЛАШУВ МУАММОСИ

Глобаллашув таълим ижтимоий-психологик мослашиш психологик фаровонлик ижтимоий муҳит қадриятлар тизими эҳтиёж

Authors

October 27, 2023

Downloads

Замонавий жамиятнинг ўзига хос хусусиятларидан бири - бу инсонлар ҳаётига кириб борадиган ва уларнинг фаолият хусусиятларига сезиларли таъсир кўрсатадиган глобаллашув жараёнларидир. Глобаллашувнинг намоён бўлиши турли маданий тизимларнинг ўзаро кириб боришини, шахснинг ҳаракатчанлигини, яъни дунё бўйлаб ҳаракатланиш эркинлигини ўз ичига олиб, хорижий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтирди. Хорижий талабалар таълим олиш асносида янги шароитларга психологик мослашиш муаммоси билан тўқнашиб, бу муаммони ҳал қилиш нафақат университетда ўқишнинг муваффақиятли ва самарали бўлишига, балки умуман шахснинг психологик фаровонлигига ҳам ўз таъсирини кўрсатади.