"ONLINE - CONFERENCES" PLATFORM

Volume 1, December 2023, Pages 72-73

Full Lenght Article
ИТЕРАТИВ СЕМАНТИКА ҲОСИЛ БЎЛИШИДА СУБЪЕКТ ВА ОБЪЕКТ МУНОСАБАТЛАРИ

Under a Creative Commons license
Open Access

Abstract

Тузилиши жиҳатдан қардош бўлмаган тилларни қиёсий типологик тадқиқ қилиш ҳам назарий ҳам амалий нуқтаи назардан аҳамиятлидир. Бундай текшириш тил тараққиётининг умумий ва ўзига хос тенденцияларини аниқлаш имкониятини яратади. Қиёсий ўрганиш бир тилда маълум грамматик шакллар орқали ифодаланган маъно иккинчи тилда қандай воситалар билан ифодаланиши, қиёсланаётган тиллардаги у ёки бу тил бирлигининг маъно кўлами жиҳатдан мос келиши-келмаслигини аниқлаш учун ҳам ёрдам беради[1]. Итертив семантика ҳосил бўлишида субъект ва объект муносабатлари ҳам предикат ифодалайдиган такрорийлик, сериялик маъноларни ифодалаш имконига эга. Кўпгина ҳолларда такрорланувчи ҳаракатлар феълнинг бир карралик (семельфактив)маъносига боғлиқ бўлади. Бунда субъект ҳаракатнинг кўп карралиги ёки бир карралиги ҳар бир тил табиатига боғлиқ бўлиб, феълга қўшимча лисоний бирликлар қўшиш орқали амалга оширилади ёки алоҳида феъл сифатида намоён бўлади. Жумладан инглиз тилидаги to cough, to knok, to tap ва шу каби семельфактив феъллар лексик жиҳатдан кўп карралик маъносига эга. Мазкур маънонинг бир карралиги эса алоҳида бирикмада ифодаланади. Таъкидланган феъллар ўз морфологик хусусиятини ўзгартирган бўлса-да бирикманинг мазмунини субъект ҳаракатини ташкил қилувчи компонент вазифасини бажаради, to give a cough, to give a knok, to give a tap. Ўзбек тилида ҳам ушбу феълларнинг эквивалентлари мавжуд бўлиб, улар ҳам субъект ҳаракати билан боғлиқ бўлган кўп карралик маъносини англатиб келади: йўталмоқ, таққиллатмоқ, саваламоқ ва ҳакозо. Хусусан, йўталмоқ феълининг бир карралиги йўталиб қўймоқ етакчи ва кўмакчи феълли аналитик шакл ёрдамида ифодаланса, таққиллатмоқ феълининг бир карралиги тақ этиб урмоқ бирикмаси билан ҳосил бўлади. Масалан: Икромжон болалик излари тушган йўллардан, тор кўчалардан ёғоч оёқ билан аллавақтгача кезиб уйга қайтди. Хотини ухламай, тиқ этса, эшикка қараб ўтирган эди. Икромжон ётмади. Эр-хотин чойни майдалаб шу бир-икки йил ичида бўлиб ўтган воқеаларни гаплашиб ўтиришди (Ў.Ҳоўимов, 269).


 


[1] Решетов В. В. Некоторые актуальные вопросы изучения русского языка в национальной школе // РЯНШ, 1961 №1. с 13.

Declarations

Conflict of Interest Statement

The author (s) declare that the research was conducted in the absence of any commercial or financial relationships that could be construed as a potential conflict of interest.

Bibliographic Information

Verify authenticity via CrossMark

Cite this article as:

Джураев Ботир Илхомович. (2023). ИТЕРАТИВ СЕМАНТИКА ҲОСИЛ БЎЛИШИДА СУБЪЕКТ ВА ОБЪЕКТ МУНОСАБАТЛАРИ. "ONLINE - CONFERENCES&Quot; PLATFORM, 1, 72–73. Retrieved from https://papers.online-conferences.com/index.php/titfl/article/view/1511
  • Submitted
    13 December 2023
  • Revised
    13 December 2023
  • Published
    13 December 2023