ТАРЖИМА ЖАРАЁНИДА МУТАНОСИБЛИК/НОМУТАНОСИБЛИК ТУШУНЧАСИ

Authors

August 18, 2024

Downloads

Таржима жараёни аслият мазмунини ўзига хос тизим сифатида акс эттириш омили экан, уни мутаносиблик/номутаносиблик нуқтаи назаридан ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Таржима жараёнидаги асимметрияни ўрганиш тушунча ва терминлар тизимига тиллараро асимметрия тушунчасини киритишнинг мақсадга мувофиқлигини кўрсатди. Аслида таржимон бир белгили тизим (аслият тили) қийматини бошқа белгили тизим (таржима тили) қийматига ўгириш, бошқача айтганда, у ўз фаолиятида нафақат аслият матни унсурларининг луғавий маъноларини бериш, балки аслият ва таржима тили лисоний бирликлари орасидаги қийматни излаб топиш ва ўринли қўллаш билан ҳам шуғулланади.